27.12.2023 01:20
3840
Теглар
Саудия Про лигаси. «Ан Наср» «Ал Иттиҳод»ни йирик ҳисобда енгди, Роналдуда дубл

Саудия Арабистони чемпионатининг 17-туридан ўрин олган қолдирилган баҳсда «Ан Наср» меҳмонда «Ал Иттиҳод» устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Роналду ва Маненинг дубли, Талисканинг голига жиддаликлардан Ҳамидулла (2та) жавоб берди. Ҳисоб 2:2 бўлаётганида Фабиньо пеналтига сабабчи бўлди ва майдондан четлатилди. 

«Ан Наср» 43 очко билан 2-ўринни мустаҳкамлаб олди ва пешқадам «Ал Ҳилол» (50) билан фарқни қисқартирди. 28 очкоси бор «Ал Иттиҳод» 6-поғонада қолди. 

Роналду 2023 йилдаги голларини 53тага етказиб, Мбаппе (52) ва Кейнни (52) ортда қолдирган ҳолда 1-ўринга кўтарилди. Фақат Ҳоландда (50) португалиялик ҳужумчидан ўзиб кетиш имконияти бор. Криштиануда янги йилгача 1та, «Ман Сити» форвардида 2та ўйин қолди.

Саудия Про лигаси. 17-тур
Ал Иттиҳод — Ан Наср 2:5

26 декабр, «King Abdulla Sports City»
Голлар: Ҳамидулла (14, 52) — Роналду (19 пеналти, 68 пеналти), Талиска (38), Мане (76, 82).
Ал Иттиҳод – Ал Маюф, Кадеш, Фабиньо, Ал Ҳавсави (Ал Обод, 70), Канте, Коронадо (Фарҳан, 70), Ал Гамди, Ас Саҳафи, Ал Жамаан, Бензема, Ромарино, Ҳамидулла (Ал Амри, 87).
Ан Наср – Ал Акиди, Ал Ғаннам, Лапорт, Ал Авжами (Ал Амри, 89), Теллес (Қосим, 89), Брозович, Отавио (Ас Сулайҳи, 87), Талиска, Фофана (Ал Ҳаайбари, 67), Мане (Ғариб, 89), Роналду.
Огоҳлантиришлар: Ал Гамди (28), Фофана (30), Канте (40), Теллес (45), Ҳамидулла (47), Лапорт (47), Фабиньо (60), Ал Авжами (70).
Четлатиш: Фабиньо (66).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар