27.12.2023 16:34
4277
Теглар
«Пахтакор» Элдор Суюнов, Шерзод Аъзамов, ва Достон Турсунов билан хайрлашди

«Пахтакор» клуби Суперлига-2023 мавсуми якунидан кейин уч нафар ўйинчиси билан хайрлашганини эълон қилди. 

«2017 йилдан буён «шерлар» сафида ўйнаб келган ҳимоячи Шерзод Аъзамов, дарвозабон Элдор Суюнов ва бир ярим йил ўйнаган Достон Турсуновга клуб раҳбарияти томонидан жамоа ғалабаларига қўшган ҳиссаси учун миннатдорчилик билдирди», - дейилади клуб хабарда. 

Аъзамов ва Суюнов «Пахтакор» билан бештадан чемпионлик, иккитадан Ўзбекистон Кубоги ва Суперкубоги, бир бор Лига Кубогида зафар қучди. Аъзамов жамоамиз билан жами 141 учрашувда иштирок этиб, 3 гол муаллифига айланди. Суюнов эса 108 ўйинда майдонга тушди. Турсунов эса бир ярим йил ичида икки бор чемпионликни қўлга киритди. Достон 24 беллашувда 2 тўп киритди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар