27.12.2023 19:15
3535
Теглар
«Орзум амалга ошди. Дебютимни интизорлик билан кутяпман». Роке Барселонага келди

Витор Роке Бразилиядан Каталонияга етиб келди. Бу ҳақда «Барса» расмий сайти хабар берган.

Роке жамоа сафига ёзда келиб қўшилиши режалаштирилган эди, аммо Гави жиддий жароҳат олгач, клуб янги футболчисини қишки трансфер ойнасидаёқ таркибига жалб этадиган бўлди.

«Орзум амалга ошди. Дебютимни интизорлик билан кутяпман. Мен бу ерда ҳали яна ўрганаман ва жамоа учун кўплаб голлар уришга умид қиламан», - дейди Роке.

Каталония жамоаси Рокенинг трансфери учун 30+31 млн евро тўлайди. 

18 ёшли ҳужумчи «Атлетико Паранаэнсе» сафида 45 ўйинда 21та гол муаллифига айланган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар