«Манчестер Юнайтед» – Англияда Премьер-лига ташкил этилган 1992 йилдан кейин Boxing Day кунларидаги энг яхши жамоа экани маълум қилинди.
«МЮ» АПЛ 19-тури доирасида сешанба оқшомида «Астон Вилла» устидан ғалабага эришди (3:2). Шу тариқа, жамоа «Боксинг дэй» кунларида ўтказилган 28 ўйиннинг 22тасида ғалабага эришди. Бу ўртача ҳар ўйинда 2,5 очко демакдир. Бу натижа эса АПЛдаги энг яхши кўрсаткич ҳисобланади. Клуб бундай ўйинларда ўртача 2,64тадан гол урган.
Бу борада «Ливерпул» 2-ўринга кўтарилди. Клуб куни кеча «Бернли»ни мағлуб (2:0) этиб, «Боксинг дэй» тарихидаги ғалабалари сони – 26 ўйинда 17та ғалабага эришган ҳолда 2-ўринда бормоқда.
«Арсенал» ҳисобида эса ҳозирча 25 ўйинда қўлга киритилган 16та ғалаба мавжуд.
Маълумот учун, «МЮ» 31 очко билан турнир жадвалида 6-ўринда бормоқда.