27.12.2023 21:56
963
Теглар
«Манчестер Сити» Аргентина U17 жамоаси ҳужумчисини 25 миллион долларга сотиб олишга яқин – Фабрицио Романо

Аргентина ўсмирлар жамоаси сафида Индонезияда ўтган U17 жаҳон чемпионатида порлаган Клаудио Эчеверри Европага кўчиб ўтишга яқин.

Инсайдер Фабрицио Романо хабарига кўра, «Манчестер Сити» клуби Клаудио Эчеверрини ўз сафига қўшиб олишга жуда яқин. Англия клуби «Ривер Плейт» клубига Клаудио Эчеверрининг шартномадаги товон пули – 25 млн долларни тўлашга тайёрлигини расман маълум қилди. Ҳозирда футболчи инглиз клуби билан шахсий шартнома масаласини келишмоқда. Келишув тез орада амалга ошиши кутилмоқда.

Қайд этилишича, Клаудио ярим мавсум «Ривер» сафида ижара асосида қолади.

Аввалроқ, ушбу ҳужумчига «Сити», «Челси» ва яна бир қатор клублар қизиқаётгани хабар қилинганди. Аргентиналик 17 ёшли форвард ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 7 ўйинда 5та голга муаллифлик қилганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар