27.12.2023 09:16
2423
Теглар
Клопп — «Бёрнли» устидан ғалаба, голлар ва футболчиларга 2 кунлик дам берилиши ҳақида

«Ливерпул» бош мураббийи Юрген Клопп АПЛ 19-туридан ўрин олган «Бёрнли»га (2:0) қарши баҳсдан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Биз «Ливерпул»нинг услубини топишга ҳаракат қилдик. Бу олдингизга тўсиқлар қўйиш ва уларни енгиш йўлларини топишга ўхшайди. Ақл бовар қилмайдиган ўйин ўтказдик, аммо ҳисоб атиги 1:0 эди, бу жуда ғалати! Футболда шунақаси бўлиб туради. Кейин бутун ўйиндаги энг қийин вазиятда иккинчи голни урдик. 

Ажойиб. Диогу Жота супергол урди. Энг яхши бўлишга даъвогар яна бир ўйинчи Ватару Эндо эди — у қойилмақом ўйин ўтказди!

Сўнгги пайтларда биз жуда кўп вазиятлар яратяпмиз ва уларнинг кўпидан фойдаланмаяпмиз. 10 кун ичида 4та ўйин ўтказдик, шунчаки кейингисига ўтиш керак. Энди навбатдаги баҳсга 5 кун қолди. Йигитларга оиласи билан дам олишга икки кун берилади. 

Дарвиннинг голи? Ажойиб бўлди. Ўша вазиятда Коди Гакпо ҳам жуда яхши ўйнади — бизда жуда кўп комбинациялар мавжуд эди. Ҳужумчига шундай вазиятлар керак. Бу сафар тўп дарвозага тўғри борди. Умуман олганда, ўзимиз хоҳлагандек ўйнадик. Рақиб вазиятдан чиқиш йўлини топа олмади, аммо ўйин натижасини охиригача ҳал қилмадик», — дея германиялик мутахассиснинг сўзларини келтиради ВВС.

Мерсисайд клуби ғалабадан сўнг очколарини 42тага етказиб, 1-ўринга чиқиб олди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар