27.12.2023 21:01
8205
Теглар
Хамес Қатар маданиятига мослаша олмаганини айтди

«Сан-Паулу» ҳужумкор яримҳимоячиси Хамес Родригес Қатарда нималарга кўника олмагани ҳақида айтиб берди.

«Қатарнинг маданияти жуда мураккаб эди. Бу мамлакатга мослашиш қийин.

Биласизми, футболдан сўнг душ қабул қилмоқчи бўлсангиз кийимларингизни ечишингиз керак. Улар эса ҳамма футболчининг олдида кийимсиз юриш мумкин эмас, деб қўрқитишарди.

У ерда ҳамма қўли билан таомланарди ва овқатларидан менга ҳам узатишарди. Мен эса рад этардим. Бундай ҳолат мени ақлдан оздирарди», — дея колумбиялик футболчининг сўзларини келтиради Cаrаcоl.

Маълумот учун Хамес 2021/2022 йилги мавсумда Қатарнинг «Ар-Райян» жамоасида фаолият олиб борган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар