27.12.2023 13:05
1025
Теглар
Гарначо Оуэннинг рекордини янгилаб, «Боксинг дэй»да дубл қайд этган энг ёш футболчига айланди

Алехандро Гарначо «Боксинг дэй»да дублга эришган энг ёш футболчига айланди. 

«Манчестер Юнайтед» вингери буни 19 ёшу 178 кунлигида «Астон Вилла»га (3:2) қарши 19-тур баҳсида амалга оширди. 

Аргентиналик футболчи бу борада 1999 йили 20 ёшу 12 кунлигида 2та гол урган «Ливерпул» собиқ ҳужумчиси Майкл Оуэнни ортда қолдирди.

«Боксинг дэй» (инглизча Boxing day — «Совғалар куни») — инглиз футболи анъанаси бўлиб, Рождествонинг эртасига — 26 декабрда чемпионат ўйинларини ўтказишни билдиради.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар