27.12.2023 17:27
3911
Файзуллаев Ўруновни 3 баллга ортда қолдирган. Йил лауреатлари қанча овоз тўплагани эълон қилинди

Ўзбекистоннинг 2023 йилдаги энг яхшиларини аниқлаш учун спорт журналистлари ўртасида сўровнома ўтказилди.

Мазкур сўровномада юртимиздаги 58 нафар спорт журналистлари иштирок этди ва номзодларга ўз овозларини берди.

Қайд этиш жоиз, Ўзбекистоннинг энг яхши футболчисига айланган Аббосбек Файзуллаев овоз бериш жараёнида Остон Ўруновни бор йўғи 3 баллга ортда қолдирган.

Ҳисоблаш жараёнида номзодларга биринчи ўрин учун 3 балл, иккинчи ўрин учун 2 балл ҳамда учинчи ўрин учун 1 баллдан берилди.

Якуний ҳисоб-китоблардан сўнг номзодлар қуйидагича ўрин олди:

Энг яхши аёл футболчи
Людмила Карачик – 124
Диёра Ҳабибуллаева – 118
Умида Зоирова – 78
Илвина Аблякимова – 16

Аёллар футболининг энг яхши мураббийи
Владислав Хан – 151
Шерали Бобоқулов – 74
Элмира Гулямова – 59
Илҳом Ханжариев – 49

Энг яхши футзал мураббийи
Нодир Элибоев – 154
Баҳодир Аҳмедов – 98
Александр Петров – 65
Абдулла Бўриев – 25

Энг яхши футзалчи
Ҳусниддин Нишонов – 122
Даврон Чориев – 84
Илҳом Ҳамроев – 77
Абдулла Солиҳов – 59

Энг яхши мураббий
Равшан Ҳайдаров – 114
Рўзиқул Бердиев – 97
Жамолиддин Раҳматуллаев – 74
Тимур Кападзе – 41

Энг яхши футболчи
Аббосбек Файзуллаев – 128
Остон Ўрунов – 125
Абдуқодир Ҳусанов – 26
Ҳожиакбар Алижонов – 23.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар