27.12.2023 15:20
1552
Теглар
«Динамо» Вадим Абрамов билан келишувни узайтирди

«Динамо» ПФК жамоа бош мураббийи Вадим Абрамов билан келишув узайтирилганини билан эълон қилди. 

«Вадим Карленович олдига «Динамо» жамоасини Про лигадан Суперлигага олиб чиқиш вазифаси қўйилган эди. Бу вазифа уддалангач, клуб раҳбарияти тажрибали мутахассис билан шартномани 2024 йилнинг охирига қадар узайтирди.

Вадим Карленовичга «Динамо» жамоасини Суперлигада рақобатбардош жамоага айлантириш ва иқтидорли ёшларни кашф этиш йўлида омад тилаймиз», - дейилади клуб хабарида.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар