27.12.2023 16:37
2211
Cанжар Қувватов – «Нефтчи» аъзоси

«Нефтчи» янги мавсум учун таркибни кучайтиришда давом этади, дея хабар бермоқда клуб матбуот хизмати. 

«Бугун тажрибали дарвозабон Санжар Қувватов «Нефтчи» жамоаси билан шартнома имзолади ва янги мавсумда жамоамизнинг дарвоза дахлсизлигини қўриқлайди», - дейилади клуб хабарида.

Маълумот учун, Санжар Қувватов жорий йилни Ўзбекистон Суперлигаси ғолиби Тошкентнинг «Пахтакор» клубида ўтказди. Футболчи ўтган мавсумда жами 20 учрашувда 1800 дақиқа ҳаракат қилиб, дарвозасидан 19та гол олиб чиқди. 

Футболчи фаолияти давомида Ўзбекистон миллий жамоаси ва турли тоифадаги терма жамоалар таркибида, шунингдек, «Машьал» ва «Насаф» клубларида ҳам тўп сурган.Суперлигада жами 144 учрашувда майдонга чиқиб  дарвозасидан 121та гол олиб чиққан.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар