27.12.2023 18:21
3932
«Бу ҳали бошланиши» — Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистоннинг 2023 йилдаги энг яхши футболчиси бўлгани ҳақида

Ўзбекистон миллий жамоаси ва ЦСКА клуби яримҳимоячиси Аббосбек Файзуллаев 2023 йилда Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси деб топилгач, ижтимоий тармоқда ўз таассуротлари билан ўртоқлашди. 

«Алҳамдуллилаҳ! Ушбу совринни қўлга киритиш шарафини сўз билан таърифлаб бера олмайман. 

Барча жамоадошларимга, ходимларга, клубдаги ҳамда миллий жамоадаги мураббийлар штабига ва энг аввало, сиз мухлисларга, оиламга раҳмат айтмоқчиман. 

Бу ҳали узоқ бир йўлнинг бошланиши», — деб ёзди 20 ёшли футболчи. 

Қайд этиш жоиз, Ўзбекистоннинг энг яхши футболчисига айланган Аббосбек Файзуллаев овоз бериш жараёнида Остон Ўруновни бор йўғи 3 баллга ортда қолдирган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар