27.12.2023 07:26
2860
АПЛ. «МЮ» «Вилла»нинг мағлубиятсиз сериясига камбэк билан чек қўйди, Гарначода дубл, Ҳойлундда дебют гол

Англия чемпионатининг 19-турида «Манчестер Юнайтед» ўз майдонида «Астон Вилла»ни қабул қилиб, иродали ғалабага эришди. 

1-бўлимдан сўнг 0:2 ҳисобида ютқазаётган мезбонлар 2-бўлимда Гарначонинг дубли ва Ҳойлунднинг Премер-лигадаги дебют голи билан ғалабани илиб кетишди. 

«МЮ» 3 ўйинлик голсиз ва ғалабасиз сериясига чек қўйиб, 31 очко билан 6-ўринга кўтарилди. 7 ўйинлик мағлубиятсиз серияси барҳам топган Эмери жамоаси 39 очко билан 3-поғонада қолди. 

АПЛ. 19-тур
Манчестер Юнайтед — Астон Вилла 3:2

26 декабр, «Олд Траффорд»
Голлар: Гарначо (59, 71), Ҳойлунд (82) — Макгинн (21), Дендонкер (26).
Манчестер Юнайтед – Онана, Уан-Биссака, Эванс, Варан, Далот, Эриксен, Фернандеш, Майну (Мактоминей, 81), Гарначо, Рэшфорд (Антони, 80), Ҳойлунд (Камбвала, 89).
Астон Вилла – Мартинес, Конса, Диего Карлос, Лангле, Дин (Морено, 50), Макгинн (Дуран, 86), Дендонкер (Ироэгбунам, 86), Бэйли (Заниоло, 77), Дуглас Луис, Рэмзи (Диаби, 77), Уоткинс.
Огоҳлантиришлар: Рэмзи (45), Фернандеш (73), Карлос (74), Конса (87).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар