26.12.2023 13:46
6546
Саудияда Бенземани танқид қилишмоқда, мухлислар ундан норози

Саудия Арабистонида Карим Бенземанинг ишга муносабатидан норози бўлишмоқда. Мухлислар мунтазам равишда танқидий постларни жойлаштиришади, журналистлар эса футболчининг лигага қизиқиши йўқлигини таъкидлашади.

«Ал Иттиҳод» форварди шу пайтгача 14та ўйинда 12та гол урди ва 4та голли узатмани амалга оширди, бироқ ундан кўпроқ нарса кутилмоқда. 

Саудия Арабистонидаги машҳур бошловчи Волид Ал-Фараж жонли эфирда Карим устидан жамоатчиликнинг барча шикоятларини билдирди:

«Бензема ва мухлислар ўртасидаги муносабат кундан кунга ёмонлашмоқда. У бир хил даражада ўйнамади ва вазиятни ўзгартира олмаяпти. Ва энг муҳими, у томошабинларга: «Мен сиз билан шунчаки завқланяпман» дегандек, ҳеч қандай ҳаракат қилмаяпти.

Роналду январ ойида келганида, ўйнашни хоҳлаётганини исботлади, аммо Бензема буни кўрсатмади. У жамоага ёқмаётгандек туюлади. Ноқулай ҳолат. Сабабини билмайман».

Маълумот учун, «Ал Иттиҳод» охирги 4 ўйиннинг 3тасида 1:3 ҳисобида мағлубиятга учради. Амалдаги чемпион ҳозирда пешқадам «Ал Ҳилол»дан 22 очко ортда қолган ҳолда 6-ўринда бормоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар