26.12.2023 09:58
2030
«Навбаҳор» собиқ устози Канчелскис Қирғизистон клуби бош мураббийига айланди

Андрей Канчелскис Қирғизистоннинг «Мурас Юнайтед»ини бошқаради. 

«Манчестер Юнайтед» клуби ва Россия миллий жамоасининг собиқ футболчиси бир йиллик шартнома имзолаганини маълум қилди.

«Ҳа, биз бир йиллик шартнома туздик. 26 декабр куни ўртоқлик ўйинимиз бор, шундан сўнг жамоани таътилга қўйиб юборамиз. Йиғин январ ойида бошланади. Ҳозир йиғин ўтказиладиган сана ва жойни ҳамда футболчиларни аниқлаяпмиз.

Мавсумдаги мақсад — чемпионатда биринчи ўринни эгаллаш», — деди «Навбаҳор»нинг собиқ устози. 

«Мурас Юнайтед» ўтган мавсум якунларига кўра Қирғизистон чемпионатида 5-ўринни эгаллаган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар