Эрик тен Ҳаг: «МЮ» мухлислари биздан хафа. Ҳаммасини тўғрилашимиз керак»
«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Эрик тен Ҳаг жамоанинг қониқарсиз натижаларидан мухлисларнинг хафалиги тўғрисида гапирди.
«Аввало, уларнинг биздан ҳафсаласи пир бўлганига аминман. Ва биз ҳаммасини тузатишимиз керак.
Мавсум давомида бошимиздан кечирган муваффақиятсизликларга қарамай, бизни қўллаб-қувватлаганликларини жуда қадрлаймиз. Улар ҳар доим биз билан бирга ва буни жуда қадрлаймиз.
Албатта, бизга ҳар қандай ёрдам керак. Лекин биринчи навбатда жамоа ва мен буни уддалашимиз керак», — дея нидерландиялик мутахассиснинг сўзларини келтиради клуб расмий сайти.
Маълумот учун, «МЮ» АПЛда 18 ўйинда 28 очко тўплаб, 8-ўринда бормоқда.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар