26.12.2023 23:58
1393
Теглар
Энг зўр-2023. Йилнинг энг яхшилари тақдирланди (фотожамланма)

26 декабр куни Ўзбекистон футбол ассоциациясида йил якунларига бағишланган ҳисобот йиғилиш бўлиб ўтди. Унда ўзбек футболи бўйича йил якунлари сарҳисоб қилиниб, лауреатлар эълон қилинди.

Энг зўр-2023 совриндорлари: 
«Ўзбек футболи нуронийси» — Лев Вахтин
«Футбол фидойиси» — Тўлаган Исоқов
«Футзал бўйича йилнинг энг яхши мураббийи» — Нодир Элибоев (БМБ) 
«Йилнинг энг яхши футзалчиси»  — Ҳуснилдин Нишонов («Oil Star») 
«Аёллар Олий лигасида йилнинг энг яхши футболчиси» — Умида Зоирова («Севинч») 
«Аёллар футболи бўйича йилнинг энг яхши мураббийи» — Владислав Хан («Севинч»)
«Аёллар Олий лигаси тўпурари» — Диёра Ҳабибуллаева («Сўғдиёна»)
«Йил ҳаками» — Аҳрол Рисқуллаев ва Гулшода Саилқулова
«Йилнинг энг яхши мураббийи» — Равшан Ҳайдаров (Ўзбекистон U-20)
«Йилнинг энг яхши ёш футболчиси» — Абдуқодир Ҳусанов («Ланс») 
«Йилнинг энг яхши аёл футболчиси» — Людмила Карачик («Севинч») 
«Йилнинг энг яхши футболчиси» — Аббос Файзуллаев (ЦСКА) 

Tribuna.uz мухбири Ҳасан Юсупов энг зўрлар тақдирланган маросимдан фотожамланма тайёрлади. 

 

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар