26.12.2023 22:05
3726
Теглар
АПЛнинг трансфер баҳоси энг кўп пасайган ўйинчилари ўнлиги эълон қилинди. «МЮ»нинг 5 футболчиси рўйхатда

«Нюкасл»нинг италиялик футболчиси Сандро Тонали – Премьер-лигада нархи кескин пасайган ўйинчига айланди.

Transfermarkt портали мавсум бошидан буён трансфер баҳоси энг кўп тушган ўйинчилар рўйхатини эълон қилди. Ўйинларга пул тиккани учун футболдан 10 ойга дисквалификация қилинган Сандро Тоналининг нархи 40 млндан 20 миллион еврога пасайган. 

Нархи энг кўп пасайган ўйинчилар ўнлигидан «МЮ»нинг беш футболчиси жой олди – Мэйсон Маунт, Антони, Каземиро, Рафаэль Варан ва Жейдон Санчо.

1. Сандро Тонали («Ньюкасл», - 20 млн евро, ҳозирги баҳоси – 40 млн).

2. Мэйсон Маунт («Манчестер Юнайтед», -15 млн, 45 млн).

3. Антони («Манчестер Юнайтед», - 15 млн, 35 млн).

4. Кевин де Брюйне («Манчестер Сити», - 10 млн, 60 млн).

5. Каземиро («Манчестер Юнайтед», - 10 млн, 30 млн).

6. Томас Парти («Арсенал», - 10 млн, 25 млн).

7. Рафаэль Варан («Манчестер Юнайтед», - 10 млн, 25 млн).

8. Уэсли Фофана («Челси», - 8 млн, 32 млн).

9. Жейдон Санчо («Манчестер Юнайтед», - 7 млн, 25 млн).

10. Эмилиано Буэндиа («Астон Вилла», - 6 млн, 22 млн).
 

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар