26.12.2023 11:38
1080
«50 ўйинда атиги 8 бор ютқаздик» — Симеоне ортда қолаётган йил «Атлетико» учун қандай ўтганлиги ҳақида 

«Атлетико» бош мураббийи Диего Симеоне жамоасининг 2023 йилдаги натижаларига баҳо берди. 

«Биз учун ортда қолган йил яхши ўтди, дея оламан. 50та баҳсда бор-йўғи 8 марта енгилдик. 34 бор ғалаба қозондик ва 104та гол урдик. 

Умуман олганда, декабрдан-декабргача бўлган даврни яхши ўтказдик. 

Олдинда мавсумнинг иккинчи қисми кутиб турибди. Жамоамиз ўсиб-ривожланиб бормоқда. Яхшироқ ҳимояланиш устида ишлаяпмиз», — дея аргентиналик мутахассиснинг сўзларини келтиради Marca.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар