25.12.2023 19:55
2186
«Жаҳон чемпионати мезбони эканимиз босим ҳам, маъсулият ҳам юклайди». Нодирбек Абдусатторов Магнус билан рақобати ва турнир ҳақида

Самарқандда старт олаётган шахматнинг блиц ва рапид йўналиши бўйича ФИДЕ жаҳон чемпионати олдидан матбуот анжумани ўтказилди.

Тадбирнинг расмий қисмидан кейин тезкор шахмат бўйича 2021 йилги жаҳон чемпиони Нодирбек Абдусатторов Kun.uz ва Tribuna.uz мухбирининг саволларига жавоб қайтарди.

«Жаҳон чемпионати илк марта Ўзбекистонда, хусусан Самарқандда ўтаётганидан барчамиз хурсандмиз», - дея гап бошлади Нодирбек.

- Тезкор шахмат бўйича сўнгги икки жаҳон чемпиони сиз ва Магнус Карлсен ҳисобланади. Норвегиялик шахматчи билан рақобат сиз учун принципиал аҳамият касб этадими?
- Биз ҳали шахматда энди ривожланаётган мамлакат ҳисобланамиз. Биринчи ютуқларимиздан бири шахмат Олимпиадаси бўлди. Ҳали олдинда янада кучли турнирлар кутиб турибди ва биз бу мусобақаларда ҳам ўз кучимизни кўрсатишимиз ва натижага эришишимиз керак. 

- Тезкор шахмат – рапид бўйича чемпионсиз. Жаҳон чемпионатининг Ўзбекистонда ўтаётгани чемпионликни ҳимоя қилиш йўлида сиз ва бошқа шахматчиларимизга қанчалик таъсир қилади?
- Бунинг яхши томони билан бирга, қийин томонлари ҳам бор. Энг аввало, бу барчамизга катта масъулият билан бирга босим ҳам юклайди, - дея Нодирбек Абдусатторовнинг сўзларини келтиради Tribuna.uz мухбири.

Маълумот учун, қадимий Самарқанд шаҳри, 25-30 декабрь кунлари 2023 йилги шахматнинг блиц ва рапид йўналишлари бўйича ФИДE Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади. Ушбу беш кунлик мусобақа Рапид ва блиц бўйича жаҳон чемпиони бўлиш учун курашадиган дунёдаги энг яхши шахматчиларни бирлаштиради.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар