25.12.2023 11:57
2379
«Ман Сити» U-17 ЖЧда порлаган Эчеверрига товон пули тўлашга тайёр. Футболчига «Барса» асосий даъвогар эди

«Манчестер Сити» «Ривер Плейт»га Клаудио Эчеверри учун товон пули тўлашга тайёр.

Аввалроқ 17 ёшли яримҳимоячига «Барселона», «Манчестер Сити», «Челси» ва «ПСЖ» клублари қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар берилганди.

Журналист Жанлуижи Лонгарининг ёзишича, «шаҳарликлар» аргентиналик иқтидор учун 25 млн евро товон пулини тўлашга тайёр.

 

Эчеверрини ўзининг асосий мақсадларидан бири деб биладиган «Барселона» уни сотиб олишга тайёр эмас ва яримҳимоячини 2024 йилда эркин агент сифатида ўз сафига қўшиб олмоқчи. 

Ўтган мавсумда Эчеверри Аргентина чемпионатида 5та ўйинда майдонга тушиб, 1та голли узатмани амалга оширган. Шунингдек, футболчи 17 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида миллий жамоа билан яримфиналгача борди. 5та гол уриб, тўпурарлар рўйхатида учинчи бўлди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар