25.12.2023 08:59
1336
Теглар
Истанбул дербисида Икардининг кўзи кўкарди. «Галатасарой» пеналти берилмаганидан норози, «Фенербаҳче» рақибга жавоб қайтарди

Туркия Суперлигаси 18-турида пешқадамлар «Фенербаҳче» ва «Галатасарой» ўзаро тўқнаш келишди. Беллашувда ҳисоб очилмади. 

Ўйиндан сўнг «Галатасарой» ҳужумчиси Мауро Икарди кўзи кўкаргани акс этган суратни ижтимоий тармоққа жойлади. Унинг клуби «ВАР хонасидагилар ва 26 камера қўполликни кўрмади. Туркия футболи учун уяляпмиз», — деб ёзди.

«Фенербаҳче» ва жамоа ҳужумчиси Эдин Жеко эса Икардини провокацияда айблади: «Ўзингиздан жабрланувчи ясаб, йиғламанг. Унинг кўзи ҳимоячимиз Александр Жику билан тўқнашганда эмас, балки дарвоза устунига бориб урилганда кўкарди» деб жавоб қайтарди.

Маълумот учун, дурангдан сўнг иккала жамоанинг ҳам очколари 44тага етди. Тўплар нисбатига кўра «Фенербаҳче» биринчи бўлиб турибди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар