24.12.2023 12:58
2444
Теглар
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги ўйин ёпиқ тарзда ўтказилади

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё кубогига қизғин тайёргарлик кўриш мақсадида БАА мамлакатида ўқув-машғулот йиғинлари ўтказмоқда.

Сречко Катанец шогирдлари 25 декабр куни Қирғизистонга қарши назорат баҳсида майдонга тушади.

«Ушбу йиғин доирасида 25 декабрь куни Дубай шаҳрида миллий жамоамиз Қирғизистон миллий жамоасига қарши машғулот ўйинини ўтказади.

Ушбу учрашув расмий мақомга эга эмас ва унда мураббийлар тўлиқ таркибни синовдан ўтказиши мумкин. Шунингдек, иккала жамоанинг келишувига асосан учрашув тўлиқ ёпиқ тарзда бўлиб ўтади»

Назорат ўйини. Дубай.

25 декабр. 20:30

Ўзбекистон – Қирғизистон.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар