24.12.2023 23:09
3703
Теглар
Рэтклифф: «Мақсадимиз аниқ – «МЮ»ни чўққига қайтариш, манчестерлик сифатида клуб бошқарувини олганимиздан хурсандман»

Жим Рэтклифф «Манчестер Юнайтед»нинг 25 фоиз акциясини сотиб олиб, клуб бошқарувига келгач, жамоани Европа футболи чўққисига қайтаришига умид қилмоқда.

Бугун «Манчестер Юнайтед» клубнинг 25 фоиз акцияси Ineos кимё компанияси томонидан сотиб олинганини расман маълум қилди. Келишув 1,25 млрд фунтга баҳоланган. Рэтклиффнинг клуб ривожи учун яна 245 млн фунт сармоя киритади.

«Бутун умри давомида шу клубга мухлислик қилиб келган Манчестерда яшайдиган маҳаллий сифатида клубнинг футбол фаолиятини бошқаришни бизга топширадиган «Манчестер Юнайтед» директорлар кенгаши билан келишувга эришганимиздан хурсандман.

Клубнинг тижорий муваффақиятлари аслида ҳар доим энг нуфузли совринларни қўлга киритишни кафолатлаган, бироқ сўнгги йилларда бу салоҳиятдан деярли фойдаланилмади. Биз клубни янада ривожлантириш, шунингдек, «Олд Траффорд»ни таъминлаш учун катта сармоя киритишни мўлжаллаганмиз. Бунинг учун Ineos компаниясининг глобал миқёсидаги тажрибасини ишга соламиз.

Бу ерга узоқ муддатга келдик ва олдинда бизни кўплаб қийинчиликлар ва машаққатли йўл кутаётганини яхши англаб турибмиз. Ҳар бир ишга қатъийлик, профессионаллик ва иштиёқ билан ёндашамиз. Биз клубнинг олға интилишига ёрдам бериш учун барча – бошқарув кенгаши, ходимлар, футболчилар ва мухлислар билан ишлаймиз.

Умумий мақсадларимиз аниқ – «Манчестер Юнайтед»ни Англия, Европа ва жаҳон футболининг энг юқори чўққисига қайтариш», - дейди Жим Рэтклифф.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар