24.12.2023 14:04
3385
Теглар
Моуриньо «Рома»нинг «Наполи»га қарши ўйини ҳақида: «Бешинчи дақиқадан кейиноқ ғалаба қозонишимизни сездим»

 «Рома» бош мураббийи Жозе Моуриньо «Наполи»га қарши ўйиндан кейин (2:0) фикрлари билан ўртоқлашди.

«Ўйиндан олдин футболчиларим билан гаплашгандимда, янги йил олди мухлисларимизни хурсанд этишимиз шартлиги ҳақида гапиргандим. Сиз бу фикрга қўшилмаслигингиз мумкин, аммо ўйиннинг бешинчи дақиқасидан кейин ғалаба қозонишимизни ҳис қилдим. «Рома» жуда яхши ўйнади. Биз уларнинг 10 киши бўлиб қолганидан фойдаландик ва бу ҳақли ғалаба бўлди», - дейди Моуриньо ўйиндан кейин.

Маълумот учун, Рим клуби 28 очко билан 6-ўринда бормоқда. Амалдаги чемпион «Наполи» ҳисобида 27 очко бор.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар