24.12.2023 21:21
2109
Теглар
«Манчестер Юнайтед» Жим Рэтклифф клубнинг 25 фоиз акциясини сотиб олганини эълон қилди

INEOS компанияси хўжайини саналмиш англиялик 71 ёшли бизнесмен Жим Рэтклифф узоқ музокаралардан кейин клубнинг чорак қисм акцияларига эгалик қиладиган бўлди.

ESPN хабарига кўра, Рэтклифф клубнинг 25 фоиз акциясини 1,25 миллиард фунтга сотиб олган. Келишувга биноан, британиялик миллиардер клуб инфратузимасини яхшилаш учун яна 245 миллион фунт сармоя киритади.

Аввалроқ, Рэтклифф «МЮ» раҳбарияти ва маъмурияти тизимида бир қанча ўзгаришларга қўл уриши ҳақида хабарлар тарқалганди.

Эслатиб ўтамиз, клуб эгалари саналмиш Глейзерлар оиласи қатарлик Жассим бин Ҳамад билан қарийб бир йиллик музокарага қарамай, клубни тўлиқ сотмасликка қарор қилишди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар