24.12.2023 19:09
3157
Теглар
Халоков – Ўзбекистоннинг 2023 йилдаги энг яхши эркак спортчиси, Икромова – энг яхши аёл спортчи. «Миллий спорт мукофоти-2023» тақдирлаш маросими ўтказилди

Бугун, 24 декабр куни Тошкентда ўзбек спортининг йил якунларига бағишланган «Миллий спорт мукофоти-2023» тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда йил давомида турли ютуқларга эришган, натижалари билан ном қозонган лауреатлар эътироф этилди.

Маросимнинг энг муҳим номинацияларида боксчи Абдумалик Халоков «Йилнинг энг яхши эркак спортчиси» деб топилди. Бухоро бокс мактаби тарбияланувчиси жорий йил Тошкентда ўтган бокс бўйича жаҳон чемпионатида чемпионликни қўлга киритиш билан бирга Ҳангжоуда ўтган Осиё Ўйинларидан олтин медал билан қайтганди.

«Йилнинг энг яхши аёл спортчиси» номинациясида эса Тахмина Икромова ғолиб деб топилди. Самарқанд бадиий гимнастика мактабининг 19 ёшли тарбияланувчиси Ҳангжоу мезбонлигидаги Осиё Ўйинларида яккалик ва жамоавий баҳсларда иккита олтин медални қўлга киритди. Шунингдек, Париж-2024 Олимпиадасига йўлланма олди.

Йилнинг энг яхши ёш спортчиси деб Гулистан Пердибаева (қиличбозлик) эътироф этилди. У Хитойдаги Осиё Ўйинларидан олтин медал билан қайтди.

Шунингдек, йилнинг энг яхши аёл паралимпиячиси дея Асила Мирзаёрова (пара енгил атлетика), йилнинг энг яхши эркак паралимпиячиси деб Хайитмурод Шерқўзиев (пара каноэ) топилди.

«Миллий спорт мукофоти-2023» номинацияларнинг барча ғолиблари билан танишинг:

Йил кашфиёти: Зиёдахон Абдусатторова (камондан отиш);

Йилнинг энг яхши ёш спортчиси: Гулистан Пердибаева (қиличбозлик);

Юксалаётган федерация: Ўзбекистон Ровинг&Саноэ федерацияси;

Йилнинг энг яхши ҳаками: Дмитрий Ким (таэквондо ВТ);

Йилнинг энг яхши спорт шифокори: Сардор Парпиев (МОҚ қошидаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази шифокори);

Йилнинг энг яхши Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази: Республика Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази;

Йилнинг энг яхши спорт фотографи: Анвар Илясов («Дунё» АА фотографи);

Олимпизм тарғиботи йўлидаги узоқ йиллик хизматлари учун: Гулноза Аҳмадалиева (Олимпия ва Паралимпия шон-шуҳрати музейи директори);

Ноолимпия спорт турларида йилнинг энг яхши терма жамоаси: Кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси;

Йилнинг энг фаол спорт жамияти: Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси спорт жамияти.

Йилнинг энг фаол спорт блогери: Фарруҳ Муҳиддинов (“Бугун спорт” инстаблоги асосчиси);

Йилнинг энг яхши спорт журналисти: Абдуазиз Қурбонов «СПОРТ» телерадиоканали мухбири;

Олимпия ҳаракатини қўллаб-қувватлашга қўшган ҳиссаси учун: “Навоий КМК” АЖ;

Соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлашдаги хизматлари учун: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги;

Соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлашдаги хизматлари учун (хусусий сектор): «БеФит» жамоаси.

Йилнинг энг яхши ёш паралимпиячиси: Шахина Йигиталиева (пара енгил атлетика);

Йилнинг энг яхши пара спорт мураббийи: Дилшод Йўлдошев (пара каноэ);

Йилнинг энг яхши пара спорт клуби: Сув спорти турлари клуби;

Йилнинг энг яхши пара терма жамоаси: Пара енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси;

Паралимпия ҳаракатини қўллаб қувватлашга қўшган ҳиссаси учун: “Олмалиқ КМК” АЖ

Ғалабага бўлган иродаси учун: Севинч Раҳимова;

Йилнинг энг яхши спорт тадбири ташкилотчиси: Ўзбекистон бокс федерацияси;

Йилнинг энг яхши спорт федерацияси: Ўзбекистон футбол ассоциацияси;

Йилнинг энг яхши терма жамоаси: Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси;

Хотин-қизлар спортини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун: Гўзал Муминова.

Йилнинг энг яхши аёл паралимпиячиси: Асила Мирзаёрова (пара енгил атлетика);

Йилнинг энг яхши эркак паралимпиячиси: Хайитмурод Шерқўзиев (пара каноэ);

Йилнинг энг яхши мураббийи: Глеб Гройсман (велоспорт бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи);

Йилнинг энг яхши аёл спортчиси: Тахмина Икромова (бадиий гимнастика);

Йилнинг энг яхши эркак спортчиси: Абдумалик Халоков (бокс).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар