24.12.2023 15:00
715
Теглар
«Динамо» Дубайда «Ростов», «Зенит», «Ал-Файҳа» ва яна икки жамоага қарши ўртоқлик ўйини ўтказади

«Динамо» жамоаси 17-29 январ кунлари Бирлашган Араб Амирликларида ўқув-машғулот йиғини ўтказади.

Клуб матбуот хизмати хабарига кўра, Дубайда ўтадиган йиғин доирасида 5та ўйин ўтказилиши белгиланган. Клуб бу борада Россия, Қатар ва Саудия Арабистони жамоалари билан келишувга эришди.

Жумладан, 18 январ куни дастлабки назорат ўйинида Вадим Абрамов шогирдлари Валерий Карпин бошқарувидаги «Ростов»га қарши саф тортади. 21 январ куни Россия чемпиони «Зенит» билан ўйин ўтказилади. 23 январда эса Осиё кубоги U23 баҳсларига ҳозирлик кўраётган Қатар олимпия жамоаси рақибимиз бўлади. 26 январда эса ОЧЛ плей-офф иштирокчиси Саудиянинг «Ал-Файҳа» клуби, 28 январда эса Саудиянинг «Аш-Шабоб» клуби билан ўйин ўтказилади. Бу жамоа сафида Янник Феррейра Карраско ва Эвер Банега сингари юлдуз ўйинчилар тўп сурмоқда.

«Динамо»нинг Дубайдаги назорат ўйинлари:

18 январ. «Динамо» - «Ростов» (Россия)

21 январ. «Динамо» - «Зенит» (Россия)

23 январ. «Динамо» - Қатар олимпия жамоаси

26 январ. «Динамо» - «Ал-Файҳа» (С.Арабистони)

28 январ. «Динамо» - «Аш-Шабоб» (С.Арабистони).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар