24.12.2023 10:21
3216
Теглар
«Диёрни қўйиб юборишга тайёр эмасмиз». «Пахтакор» директори «Ростов»нинг Холматовга қизиқиши ҳақида

«Пахтакор» бош директори Дмитрий Адисман Диёр Холматовнинг Россия клубига ўтиши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб қайтарди.

«На Карпин, на «Ростов» Холматов масаласида бизга мурожаат қилган. Бу борада таклиф йўқ. Қолаверса, биз ҳам Диёрни қўйиб юборишга тайёр эмасмиз. У ёш бўлишига қарамай, асосий ўйинчиларимиздан. Уни олдинда жуда муҳим ўйинлар кутиб турибди.

Диёр янада ўсиб улғайсин, бошқа иқтидорларимиз сингари уни ҳам қўйиб юборишга тайёрмиз», - дейди Адисманн «Спорт Экспресс» нашри билан суҳбатда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар