24.12.2023 18:47
2680
Теглар
«Барселона» Левандовскининг Саудия Арабистони клубига ўтишини муҳокама қилди

«Барселона» ҳужумчиси Роберт Левандовски Саудия Арабистонига кўчиб ўтиши мумкин.

Sport.es хабарига кўра, Каталония клуби вакиллари Левандовскининг араб клубларидан бирига ўтиши масаласида саудияликлар билан боғланган.

Манбанинг ёзишича, «Барса» раҳбарияти ва мураббийлар штаби полшалик ҳужумчининг жорий мавсумдаги ўйинидан қониқмаяпти. Шу боис клуб ҳужумчининг трансфер масаласини кўриб чиқмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, 35 ёшли ҳужумчи жорий мавсум 21 ўйинда 9та гол ва 5та ассистга муаллифлик қилган. Робертнинг амалдаги келишуви 2026 йилнинг ёзигача амал қилади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар