23.12.2023 19:45
2617
Варан «Реал»га қайтиш учун маоши камайишига тайёр. Унга «Бавария» ҳам даъвогар

Рафаэл Варан «Реал»га қайтишга тайёр.

Мадрид клуби Давид Алабанинг жароҳати туфайли «Манчестер Юнайтед» ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи.

АS хабарига кўра, 30 ёшли француз инглиз клубида бахтсиз. Рафанинг ҳамон Мадридда уйи бор ва у ерда баъзан оиласи билан вақт ўтказади, жумладан, таътил пайтида ҳам Мадридга боради. 

Шунингдек, Варан «Реал»га қайтиш учун маоши камайишига тайёр. «Бавария» ҳам футболчига даъвогар ва у учун 10 млндан 20 млн еврогача тўлашга тайёр.

Ҳимоячи 2011 йилдан 2021 йилгача «Реал»да ўйнаган, шундан сўнг 34+8 млн фунт стерлинг эвазига «МЮ»га ўтган. У бу мавсумда АПЛда 9та ўйин ўтказди ва манкунианликлар билан шартномаси мавсум охиригача амал қилади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар