23.12.2023 09:16
4542
Теглар
Украина клубининг 25 аъзосига армиядан чақирув келди

«Оболон» клуби Украинадаги ҳудудий ишга қабул қилиш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказидан 25 кишилик гуруҳ чақирувини олди, деб хабар берди журналист Михаил Спиваковский.

Гап айнан кимлар — футболчилар, мураббийлар ёки ходимлар ҳақида кетаётгани аниқланмаган. 

Киев клуби ҳозирча бу маълумотга изоҳ бермади.

«Оболон» Украина чемпионатида 16 ўйинда 14 очко жамғариб, 13-ўринда бормоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар