23.12.2023 13:43
2499
Теглар
Турк клуби Сулшер билан музокарага киришди

Оле-Гуннар Сулшер мураббийликка қайтиши мумкин. 

NTV Spor хабарига кўра, «Бешиктош» 50 ёшли мутахассис билан музокара бошлаган.

«Манчестер Юнайтед»да футболчи ва мураббий сифатида танилган норвегиялик мутахассис 2021 йилдан буён ишсиз. 

Аввалроқ «Бешиктош» раҳбарияти Станислав Черчесов, Фабио Каннаваро ва бошқа номзодларни кўриб чиқаётгани хабар қилинганди.

Истанбул клуби Туркия Суперлигасида 16-турдан сўнг 26 очко билан 5-ўринни эгаллаб турибди ва пешқадам «Фенербаҳче»дан 17 очкога ортда қолмоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар