23.12.2023 10:31
6232
Теглар
«Наполи» президенти: «Руди Гарсияни тақдимотдаёқ ҳайдаб юборишим керак эди. У жамоанинг бирорта ўйинини кўрмаганини айтганди»

Аурелио Де Лаурентис Руди Гарсияни «Наполи» бош мураббийи этиб тайинланганидан афсусда.

Франциялик мутахассис ёзда жамоа бошқарувига келиб, ноябр ўрталарида ишдан бўшатилганди.

«Тақдимотдаёқ уни ҳайдаб юборишим керак эди. У менга «Наполи»ни билмаслигини, жамоанинг бирорта ҳам ўйинини кўрмаганини айтди. У буни бир неча бор такрорлади.

Гарсия Спалеттининг футболини сақлаб қолса кифоя эди. Бунинг ўрнига у мендан ажойиб мураббийни ишдан бўшатишимни талаб қилди, ўрнига ўз ёрдамчисини олиб келди», — деди неаполликлар президенти Corriere dello Sport'га берган интервюсида.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар