23.12.2023 12:27
8316
Мусиала «Бавария»нинг ЕЧЛдаги асосий 3 рақибини айтди

«Бавария» яримҳимоячиси Жамол Мусиала Мюнхен клубининг Чемпионлар Лигасидаги хавфли рақиблари ҳақида гапирди. 

«Реал» ва «Манчестер Сити» — асосий фаворитлар. Аммо Микел Артета қўл остидаги «Арсенал» ҳам жуда яхши.

Баъзи экспертлар мени ва Беллингҳэмни Европанинг асосий истеъдодлари деб аташганидан хурсандман. Биз дўстмиз ва Англия ёшлар жамоасида хонадош эдик. Ҳозир у «Реал»да, мен эса «Бавария»даман — бу қойилмақом. 

Индивидуал совринлар жамоа муваффақияти билан жуда боғлиқ. Клубингиз ва миллий жамоангиз билан кўп титулларни қўлга киритсангиз, шахсий совринларни ютиш имконияти ҳам ортади», — деди Мусиала.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар