23.12.2023 19:42
1577
Теглар
«Милан» раҳбарлари Пиолини истеъфога чиқаришни кўриб чиқмоқда

«Милан» Стефано Пиолини истеъфога чиқариши мумкин.

Сўнгги ўриндаги «Салернитана» билан дурангдан кейин (2:2) эҳтимолий истеъфо ҳақида гап кўпайди.

La Gazzetta dello Sport'нинг таъкидлашича, «россонери» раҳбарлари натижалар ва жароҳатлар сонидан (5 ой ичида 20дан ортиқ мушак жароҳати) қониқмаяпти, бунга қисман мураббийлар штаби айбдор.

Эслатиб ўтамиз, Пиоли «Милан»ни 2019 йил октябр ойидан бери бошқармоқда. Клуб бу мавсумда А Серияда 3-ўринда бормоқда ва захирасида бир ўйини бор пешқадам «Интер»дан 8 очко ортда қолмоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар