23.12.2023 16:49
1965
Теглар
Футзал. «Динамо» «Пахтакор»ни мағлуб этди, «Насаф» «Навбаҳор»дан устун келди, «Бунёдкор»да йирик мағлубият

Футзал бўйича Олий лига 5-тури доирасидаги бир қатор учрашувлар якунига етди.

Олмалиқ шаҳрида ўтаётган учрашувларда дастлаб «Бунёдкор» амалдаги чемпион «BMB»га қарши паркетга тушиб, тор-мор этилди – 0:6.

Иккинчи ўйин «Навбаҳор» ва «Насаф» футзалчилари ўртасида ўтиб, Сунатилла Жўраевнинг голи қаршиликларга ғалаба келтирди – 1:0.

Яна бир баҳсда Дилшод Ҳайдарқулов мураббийлигидаги «Динамо» жамоаси «Пахтакор»га қарши паркетга тушди. Қизиқарли ва муросасиз ўтган баҳсда Самарқанд жамоаси Тошкент клубини мағлуб этди – 3:1.

Шу тариқа, Тошкентнинг «BMB» клуби 24 очко билан пешқадамликни давом эттирмоқда, «Динамо» 5-ўринда бораётган бўлса, «Бунёдкор» 6-ўринни эгаллаб турибди. «Насаф» ва «Пахтакор» 7-8-ўринларни, «Навбаҳор» 11-ўринни эгаллаб турибди.

Футзал. Олий лига. 5-тур. Олмалиқ.

Бунёдкор – БМБ – 0:6

Голлар: Акбар Усмонов 13, 32, Алекс да Силва 27, Оливейра 29, Лукас Наказато 38, Аббос Элмуродов 39.

Навбаҳор – Насаф – 0:1

Голлар: Сунатилла Жўраев, 13.

Динамо – Пахтакор – 3:1

Голлар: Самариддин Беркинов 1, 31, Қосимжон Сафаров 34 – Дилшод Ирсалиев 34.

Турнир жадвали:

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар