23.12.2023 14:25
2560
Филлипс «Ман Сити» раҳбариятига январда жамоадан кетмоқчилигини маълум қилди

Кэлвин Филлипс «Манчестер Сити»ни тарк этишга қарор қилди.

The Guardina хабарига кўра, яримҳимоячи агентлари орқали клуб раҳбарларига Евро-2024га бориш имкониятини ошириш мақсадида январ ойида кетишга тайёрлигини билдирган. 

«Шаҳарликлар» бош мураббийи Пеп Гвардиола 28 ёшли инглиз билан ҳисоблашмаяпти. 

«Ман Сити» футболчини ижара асосида тарк этишига рухсат бериши кутилмоқда, гарчи улар Кэлвинни сотишни мақсад қилишган бўлса-да. 

Филлипсга даъвогарлар орасида «Нюкасл» — фаворит. Премер-лиганинг бошқа клублари, шунингдек, «Ювентус»ҳам бор. Шу билан бирга, яримҳимоячининг ўзи бошқа давлатга кетишга тайёрми ёки йўқлиги аниқ эмас.

Қайд этилишича, «Сити» катта эҳтимол билан бошқа жамоалардан Филлипснинг тўлиқ маошини (ёки унинг катта қисмини) тўлашни талаб қилади. Футболчи ҳафтасига 130 минг фунт маош олади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар