23.12.2023 15:15
10693
Файзуллаевнинг агенти: «Аббос Осиё Кубогида ўз даражасини кўрсатса, унга таклифлар бўлаётгани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга айланади»

ЦСКА яримҳимоячиси Аббосбек Файзуллаевнинг агенти мижозининг келажаги ҳақида гапирди. 

«Биз қишда Файзуллаев бўйича бирон-бир таклифни кўриб чиқмоқчи эмасмиз. Буни у билан муҳокама қилдик ва Аббоснинг ўсиши борасида клуб билан ҳамфикрмиз. 

Бугунги кунда Файзуллаев Ўзбекистон миллий жамоаси сафида Қатардаги Осиё Кубогига тайёргарлик кўрмоқда. Ва биз биламизки, агар у ушбу турнирда ўз даражасини кўрсатса ва ЦСКАдагидек ўйнаса, шундан кейин яхши клублардан таклифлар бўлаётгани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга айланади», — дея Қаҳор Мўминовнинг сўзларини келтиради «Спорт-Экспресс».

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар