23.12.2023 21:17
2470
Егор Кримец — «Сурхон» футболчиси

«Сурхон» Ўзбекистон миллий жамоасининг собиқ ҳимоячиси Егор Кримецни ўз сафига қўшиб олди. 

Термиз клуби 31 ёшли футболчи билан бир йиллик шартнома тузди. 

Ҳимоячи сўнгги икки мавсумни жароҳат сабаб майдонга тушмади. 

Кримец фаолиятида давомида «Пахтакор», «Бейжин Гоан» ва «Навбаҳор» клубларида ўйнаган, 6 марта мамлакат чемпионлигини қўлга киритган. Миллий жамоада 38 ўйинда 2та гол урган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар