23.12.2023 13:42
3008
«Барселона»да Феликсни сотиб олиш-олмаслик борасида якдил позиция йўқ

«Барселона»да Жоау Феликснинг келажаги борасида якдил фикр йўқ.

АS нашри хабарига кўра, «кўк-анорранглилар» раҳбарияти мавсум охиригача «Атлетико»дан ижарага олинган португалиялик борасида келишмовчиликка дуч келган. Футболчининг беқарорлиги ва мунтазам равишда майдонда ўзини кўрсата олмаслиги ўйлантирмоқда. 

Қолаверса, «Барселона» бош мураббийи Хави бошқа таркибда ўйнашни, жамоага яна бир яримҳимоячини қўшиб олишни истайди. 

Мураббийлар штабининг Жоауни сотиб олиш зарурлигига ишончи комил эмас ва «Атлетико»нинг катта пул талаб қилишини тушунган раҳбарият ҳам иккиланмоқда. 

Шу билан бирга, ижара ташаббускори бўлган президент Жоан Лапорта ҳамон Феликсни сақлаб қолиш керак, деб ҳисоблайди.

24 ёшли ҳужумкор яримҳимоячи «Барса» сафида Ла Лиганинг 15та ўйинида 3та гол урди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар