23.12.2023 19:41
1427
Теглар
Артета: «Агар юқорида бўлишни истасак, «Энфилд»да устунлик қилишимиз керак»

«Арсенал» бош мураббийи Микел Артета АПЛ 18-туридан ўрин олган «Ливерпул» билан ўйин олдидан ўз фикрларини билдирди. 

«Энфилд»? «Олд Траффорд»да, «Стемфорд Бриж»да ва бошқа кўп стадионларда ғалаба қозонишди уддаладик. Бу — навбатдаги синов. 

Сафарда ғалаба қозонишимиз керак. Агар юқорида бўлишни истасангиз, «Энфилд»да доминантлик қилишингиз керак. Биз айнан шунга уринамиз. 

Ажойиб атмосфера кутилмоқда. Иккала жамоа ҳам жуда яхши ҳолатда. Рақибда ҳам ғалаба қозониш ва муваффақиятга эришиш учун барча имкониятлар бўлади. Пойга давом этмоқда.

Агар рақибдан устунлик қилсак ва яхшироқ ўйнасак, стадион жим бўлади», — дея «тўпчилар» устозининг сўзларини келтиради Sky Sports.

Беллашув бугун, 23 декабр куни Тошкент вақти билан 22:30да бошланади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар