23.12.2023 08:30
3670
АПЛда сенсация. Сўнгги ўриндаги «Шеффилд» «Астон Вилла»нинг уйдаги 15 ўйинлик ғалабали сериясига чек қўйди

Англия чемпионатининг 18-турида кутилмаган натижа кузатилди. 

Ўз майдонида 15 ўйинлик ғалабали серия қайд этаётган «Астон Вилла» охирги ўриндаги «Шеффилд Юнайтед» билан тўқнаш келиб, 90+7-дақиқада мағлубиятдан қутулиб қолди. 

Эмери жамоаси 39 очко билан пешқадам «Арсенал»га етиб олди ва тўплар нисбатига кўра 2-поғонага жойлашди. Агар Бирмингҳэм клуби ғалаба қозонганида 25 йилда илк бор 1-ўринга чиқиб оларди. «Шеффилд» эса очколарини 9тага етказиб, 19-поғонага кўтарилди. 

АПЛ. 18-тур
Астон Вилла — Шеффилд Юнайтед 1:1

22 декабр, «Вилла Парк»
Голлар: Заниоло (90+7) — Арчер (7). 
Астон Вилла – Мартинес, Кэш, Лангле, Конса, Дин (Морено, 74), Бэйли (Заниоло, 81), Рэмзи, Макгинн, Дуглас Луис, Диаби (Дуран, 74), Уоткинс.
Шеффилд Юнайтед – Фодерингэм, Богл, Робинсон, Болдок, Трасти, Ларуси (Лоу, 58), Норвуд, Винисиус, Слиман (Макати, 76), Брукс (Ҳамер, 58), Арчер (Макберни, 90+1). 
Огоҳлантиришлар: Бэйли (49), Ларуси (51), Богл (69), Заниоло (90+6), Трасти (90+9), Кэш (90+10).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар