23.12.2023 17:45
778
Теглар
Алаба 10-бор Австрияда йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди

Давид Алаба Австрияда 2023 йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

«Реал» ҳимоячиси 10-бор, кетма-кет эса тўртинчи йил совринни қўлга киритди. Мукофот Давидга 2011, 2012, 2013, 2014, 2015, 2016, 2020, 2021 ва 2022 йилларда ҳам топширилган.

Алаба Австрия чемпионатидаги 12та клуб бош мураббийларининг овозларига кўра ғалаба қозонди. Ҳимоячи 58 очко жамғариб, энг яқин таъқибчиси Марко Арнаутовичдан 42 очкога ўзиб кетди.

Эслатиб ўтамиз, 31 ёшли футболчи аввалроқ тиззасидаги хочсимон тўқимаси узилгани учун мавсум якунигача сафдан чиққанди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар