22.12.2023 13:44
1252
Жавоҳир Қаҳрамонов — «Нефтчи» футболчиси

«Нефтчи» «Сўғдиёна» яримҳимоячиси Жавоҳир Қаҳрамоновни ўз сафига қўшиб олди. 

27 ёшли футболчи ўтган мавсумда Жиззах клуби сафида Суперлигада 25 ўйинда 6та гол ва 2та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган. 

Жавоҳир фаолияти давомида «Обод», «Динамо», «Бухоро» ва «Бунёдкор» клубларида ҳам ўйнаган.

«Нефтчи» қандай клублигини яхши биламан,  Фарғонага медаллар учун курашиш учун келдим,  тез орада мухлисларга олам-олам қувонч улашиш учун қўлимдан келганича ҳаракат қиламан!  «Нефтчи», ОЛҒА!» — дейди яримҳимоячи шартнома тузгач.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар