22.12.2023 10:31
1914
Теглар
Тебас: «Суперлига яқин 8 йилда бўлмайди. Акси бўлса, 100та кечки овқат олиб беришга тайёрман»

Хавер Тебас Суперлига лойиҳаси амалга ошмаслигига ишонч билдирмоқда.

Кеча Европа Иттифоқи Адлия суди Суперлига фойдасига қарор чиқарди ва ФИФА ҳамда УЭФА «ваколатини суиистеъмол қилмоқда» деган хулосага келди.

«Биз аллақачон жавоб берганмиз. Ҳар биримиз ўз ваколатимиз доирасида ҳаракат қилишимиз керак бўлади. Бизнинг муносабатимиз шундан иборатки, клубларнинг катта қисми бу моделга қарши. Келинг, қонуний жараённи давом эттирайлик ва ҳуқуқларимиз ушбу баёнотлар, ҳозир содир бўлаётган воқеалар туфайли топталмаслигига ҳаракат қилайлик.

Ҳақ эканлигимизни вақт кўрсатади. 25та тушлик олиб беришга тайёрманми? Яқин 8 йилда Суперлигани кўрмайсиз, акс ҳолда 100та кечки овқат олиб бераман. 

Бепул трансляциялар бўлмаслигига ҳам аминман. Бу борада 1000та кечки овқатга пул тикаман», — дея Ла Лига президентининг сўзларини келтиради Marca.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар