22.12.2023 14:56
2967
Теглар
Суперлига директори: «Бу — ЕЧЛ учун муқобил турнир. Ҳеч бир Саудия клуби унга қўшила олмайди» 

Суперлига бош директори турнир келажаги ҳақида гапирди.

Европа Иттифоқи Адлия суди Суперлига фойдасига қарор чиқарди ва ФИФА ҳамда УЭФА «ваколатини суиистеъмол қилмоқда» деган хулосага келди.

«Футбол олами 70 йиллик қаттиқ монополияга ўрганиб қолган. Қарашингизни ўзгартиришингиз керак. Баъзилар кўпроқ харажат қилади, бошқалар эса камроқ. Клублар ўзларида қандай катта имконият борлигини тушунишлари керак.

Шу пайтгача Европанинг энг яхши клублари ҳам Суперлигага кирмаслик билан таҳдид қилишарди. Энди бу очиқ ва меритократик мусобақадир.

Суперлигада ҳеч қайси клуб учун имтиёз бўлмайди. Ҳеч бир Саудия клуби унга қўшила олмайди. Бу — фақат Европа лойиҳаси.

Ла Лига ва Суперлига мукаммал тарзда бирга яшаши мумкин. Суперлига Чемпионлар лигасига муқобил вариант ҳисобланади.

Биз футбол манфаати учун ишлаймиз ва шунинг учун ҳамма билан, жумладан УЕФА билан ҳам гаплашамиз. Улар бизни тинглашни хоҳлашмади, монополия шундай ишлайди. Энди вазият ўзгарди», — деди Бернд Райҳарт.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар