22.12.2023 22:09
4670
Теглар
Саудия Про лигаси. «Ан-Наср»дан ғалаба, Роналдудан гол ва ассист, «Ал-Аҳли» сафарда йирик ҳисобда зафар қучди

Саудия Про лигаси 18-тури доирасидаги икки учрашув якунига етди.

«Ан-Наср» клуби ўз майдонида «Ал-Иттифоқ»ни қабул қилиб, ғалабага эришди. Ар-Риёд клуби сафида Роналду гол ва ассист қайд этди, яна икки голга Теллес ва Брозович муаллифлик қилди. Жеррард шогирдларининг ягона голи Ал-Куикби номига ёзилди – 3:1. Роналду Саудия Про лигаси тўпурарлар пойгасида 17та гол билан пешқадамлик қилмоқда.Унинг ҳисобида 9та ассист ҳам бор.

«Ал-Аҳли» эса сафарда «Ал-Ҳазм»ни тор-мор этди – 4:0. Учрашувдаги ҳисобни очувчи голга Риёд Маҳрез муаллифлик қилди.

Шу тариқа, «Ан-Наср» 40 очко билан 2-ўринда бораётган бўлса, «Ал-Аҳли» 37 очко билан 3-ўринда бормоқда. Жеррард бошқарувидаги Даммам клуби эса 8-ўриндан жой олган.

Саудия Арабистони Про лигаси. 18-тур

Ан-Наср – Ал-Иттифоқ 3:1

Голлар: 1:0 – 43 Теллес, 2:0 – 59 Брозович, 3:0 – 73, пенальти Роналду, 3:1 – 85 Ал-Куикби.

Ан-Наср – Ал-Ақиди, Ал-Ғанам, Лапорт, Ал-Авжами, Теллес, Брозович (Ас-Сулайхим, 90), Отавио (Ан-Нажи, 88), Талиска (Гариб, 79), Фофана (Ал-Хайбари, 79), Мане, Роналду.

Ал-Иттифоқ – Пауло Виктор, Yousef (Ал-Отайби, 78), Тиссеран, Хендри, Ал-Хатиб (Ал-Шамрани, 64), Alghamdi (Ал-Гамди, 4), Вейналдум, Ҳендерсон, Хазази (Ал-Куикби, 64), Квайсон, Дембеле (Mahzari, 78).

Ал-Ҳазем – Ал-Аҳли 0:4

Голлар: 0:1 – 45 Маҳрез, 0:2 – 58 Вейга, 0:3 – 81 Ал-Брейкан, 0:4 – 90 Демирал.

Ал-Хазем – Дамен, Ал-Бакр, Пауло, Бруно Виана, Абдулла (Al-Aazmi, 70), Тозе, Ал-Муса (Абусабаан, 13; Винисиус, 71), Traoré, Ал-Таин, Селемани (Alabsi, 71), Бадамоси.

Ал-Аҳли – Менди, Маджраши, Рожер, Hamidou (Демирал, 46), Yaslam Balobaid, Кессиэ (Ал-Джухани, 88), Ал-Можоҳид, Вейга (Фирмино, 79), Марез (Ал-Рашиди, 88), Сен-Максимен (Ан-Набит, 87), Ал-Брейкан.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар