22.12.2023 21:57
679
Теглар
Расман: Луис Суарес – «Интер Майами» футболчиси

Луис Суарес ва Лионел Месси яна бир жамоада бирга тўп сурадиган бўлди.

«Интер Майами» клуби уругвайлик 36 ёшли ҳужумчи билан 2024 йилнинг охирига қадар шартнома имзоланганини расман эълон қилди.

Маълумот учун, 36 ёшли уругвайлик форвард жорий йил Бразилиянинг «Гремио» клубида 33 ўйинда 17та гол ва 11та ассистга муаллифлик қилди.

Эслатиб ўтамиз, Месси ва Суарес «Барселона» сафида бир жамоада тўп сурган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар