22.12.2023 11:34
2338
Теглар
«Пахтакор» Умар Адҳамзода билан 2 йиллик шартнома тузганини эълон қилди

«Пахтакор» «Нефтчи»дан Умар Адҳамзодани трансфер қилди. 

Ўзбекистон чемпиони 25 ёшли яримҳимоячи билан 2 йиллик шартнома имзолади. 

Умар «шерлар» тарбияланувчиси саналади. У «Локомотив» ва «Истиқлол» клубларида ҳам ўйнаган.

«Қадрдон клубимга қайтганимдан хурсандман. «Пахтакор»да футбол билан шуғулланишни бошлаганман ва бир кун ушбу жамоа таркибида ўйнашни орзу қилганман. Энди бундай имкониятга эга бўлишимдан бахтиёрман. Жамоа либоси нимани англатишини яхши биламан. Муваффақиятлар учун бор кучимни беришга интиламан», — дейди футболчи битим тузгач.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар